Бугун об-ҳаво шароити бироз ўзгаради

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter