Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил мактабни 455,2 минг нафар ўқувчи битиради

Бу йил мактабни 455,2 минг нафар ўқувчи битиради

2024/2025 ўқув йилда барча мулкчилик шакли бўйича умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчиларнинг умумий сони 455,2 минг нафарни ташкил этади.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан 243,1 минг нафари қиз болалар.

Жами 11-синф битирувчилари кўрсаткичи 2023/2024 ўқув йилга нисбатан солиштирилганда 49,2 минг нафарга ёки 12,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар бўйича 2025 йилда умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчилар сони энг кўп – Самарқанд (51 875 нафар), Фарғона (47 068 нафар) ва Қашқадарё (44 670 нафар) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (41 132 нафар)да қайд этилган.

Сирдарё (11 105 нафар), Навоий (13 427 нафар) ва Жиззах (18 367 нафар) вилоятларида эса битирувчилар сони нисбатан камроқ қайд этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг