«Бу соҳа ривожланмаса, бошқа тармоқлар олдинга юрмайди» — президент
Президент Шавкат Мирзиёев АКТ соҳасига бағишланган йиғилишда мазкур тармоқнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтган.
«Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни драйвер соҳага айлантириб, IT хизматларини 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш бўйича катта-катта мақсадларни қўйдик. Бир нарсани аниқ тушуниш керак: ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди», деган давлат раҳбари.
Шунингдек, президент соҳада ечимини кутаётган муаммолар ва ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўплигини ҳам айтиб ўтган. Жумладан:
- ҳудудларнинг оптик толали интернет билан қамраб олиш даражаси паст — 72 фоиз;
- 118 та олис қишлоқларга алоқа тизими ва интернет умуман етиб бормаган. Шунингдек, магистрал автомобиль йўлларнинг атиги 38 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Умуман, ҳудудларда интернет сифати ва тезлиги пастлигича қолмоқда;
- «Ўзбектелеком»нинг даромадлари ва самарадорлиги бошқа мамлакатлар коммуникация компанияларидан анча паст.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter