Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ» — президент

«Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ» — президент

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда биржа савдолари анча фаоллашгани, лекин Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлигича қолаётганини айтган.

Шу билан бирга, Зангиота 37 турдаги, Кармана 24 турдаги, Данғара ва Жомбой 17 турдаги маҳсулотларни биржага чиқарган бўлса, Андижон, Нурота, Қизириқ, Боёвут туманларида атиги 1 турдаги маҳсулот биржага қўйилмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқишни туман даражасига тушириш бўйича тизим яратиш вазифаси топширилган.

«Мисол учун, 1 июлдан фермер ва кластерлар 500 минг тонна ғаллани биржа орқали сотиши йўлга қўйилмоқда. Бу фермерлар учун 2 триллион сўм қўшимча даромад дегани. Лекин, туман ҳокимларида фермер маҳсулотини биржага қандай олиб чиқиши, бу борада кимга мурожаат қилиши, яъни ишни қандай ташкил этиши бўйича аниқ режалар борми? Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ», деган президент.

Маҳаллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим Ўртачирчиқ тумани мисолида тушунтирилган. Янги тизим бўйича:

  • туман ҳокими ғалла етиштирувчи фермер ва кластерлар кесимида буғдойни биржага олиб чиқиш ойма-ой режасини ишлаб чиқади;
  • туман ҳокими ва Савдо-саноат палатасининг туман бўлими ушбу фермер ва кластерларни биржада рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;
  • тадбиркорга қулай бўлиши учун Савдо-саноат палатаси туман бўлимида биржа савдо майдончаси ташкил этилади;
  • ушбу савдо майдончасида тадбиркор, фермер ва кластерларга биржа ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашилади;
  • улар шу жойнинг ўзида биржа савдоларида иштирок этишга ўқитилади;
  • фермерларга буғдойни биржага қўйганда гаров талаб этилмайди.

Биржа савдоси бўйича тадбиркор ва фермерлар учун содда ва лўнда методика ишлаб чиқилади. Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Бунда фермерга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.

«Бу янги тизим фермер ва кластерларга мактаб, ҳокимларга эса синов бўлади», деган давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг