Бу сафар беморлар сони кўпроқ бўлди

2020 йил 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 (+252) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, соат 10:00 ҳолатида 173 беморда коронавирус топилганди.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар юртимизда 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 048 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter