Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳоли орасидан инфекция чиқмади. Вазирлик янги ҳолатлар ҳақида маълумот берди

Аҳоли орасидан инфекция чиқмади. Вазирлик янги ҳолатлар ҳақида маълумот берди

2020 йил 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 (+20) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Айни пайтда юртимизда 2624 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 644 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг