Бруней шаҳзодаси вафот этди

Бруней шаҳзодаси Ҳожи Абдул Азим 24 октябр, шанба куни 38 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Мамлакатда мотам эълон қилинди. Ўлим сабаби маълум қилинмаган. Мамлакат султони етти кун давомида давлат байроқларини тушириб қўйишга буйруқ берди.
Султон Ҳассанал Болкиаҳнинг иккинчи ўғли, шаҳзода Ҳожи Абдул Азим 1982 йил 29 июлда Бруней пойтахтида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу султонлик Жануби-Шарқий Осиё давлатари ассоциацияси (АСEАН) аъзоси. Бруней аҳолиси салкам 500 минг кишини ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter