Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиялик вингер футболдаги тезлик рекордини янгилади

Бразилиялик вингер футболдаги тезлик рекордини янгилади

Фото: Instagram/cd_santaclara

Португалиянинг «Санта-Клара» клуби ўнг қанот вингери, бразилиялик 23 ёшли Габриэл Силва Виейра «Фамаликан»га қарши ўйинда жаҳон футболидаги тезлик рекордини янгилади.

Мамлакат чемпионати доирасида «Санта-Клара» ўз майдонида «Фамаликан»ни 2:1 ҳисобида енгди. Ўйиндаги вазиятларнинг бирида майдон эгалари форварди Габриэл Силва рақибдан тўпни олиш учун 40,3 км/соат тезликда югурди.

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Clube Desportivo Santa Clara (@cd_santaclara)

Спринтер кўрсаткичлари ҳар бир расмий ўйинда ишлатиладиган махсус камералар орқали қайд этилди.

Футболдаги энг юқори тезлик рекорди шу пайтгача Англиянинг «Нюкасл» клуби ҳимоячиси Свен Ботманга тегишли эди — 39,21 км/с.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг