Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия президенти Зеленскийнинг таклифини ерда қолдирди

Бразилия президенти Зеленскийнинг таклифини ерда қолдирди

Бразилия президенти Лула да Силва Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг учрашиш бўйича таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда О GLobo газетаси ёзмоқда.

Бразилиялик журналистларнинг ёзишича, Зеленский Аргентина президенти инаугурациясига кетаётиб, Бразилиядаги авиабазада самолётига ёнилғи қуйиш учун тўхтаган ва да Силвани учрашишга таклиф қилган. Бу 7 декабр куни содир бўлган. 

Ўша куни Лула да Силва ва Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Жанубий Америка умумий бозорига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг саммитида эди.

Натижада Зеленский таклифи рад этилди. Бразилия томони Украина раҳбари таклиф қилган вақт ва шароитни ноқулай деб ҳисоблади. Маҳаллий дипломатга кўра, бундай учрашувлар авиабазада камдан-кам ва тайёргарликсиз ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия томони Россия раҳбари Владимир Путинни мамлакатга таклиф этмоқчи экани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг