Бразилия озиқ-овқат маҳсулотларидаги трансёғларга қарши курашмоқда
Бразилия соғлиқни сақлаш миллий агентлиги (Anvisa) озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни тақиқлашга қарор қилди, дейди муассаса вакиллари.
«РИА Новости»нинг хабарига кўра, агентлик «2023 йилгача трансёғларни қисман фойдаланишни тақиқлашни» режалаштирмоқда.
Бундай чора озиқ-овқат маҳсулотлари импортига ҳам тааллуқли.
Трансёғлар — сунъий синтез йўли билан ҳосил қилинган маҳсулот бўлиб, музлатилган пицца, печенье, пирожнийларда учрайди. Олимларнинг фикрича, улар холестерин ошишига олиб келади. Бунинг оқибатида юрак-қон томир касалликлари келиб чиқади.
2004 йилдан бошлаб Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсиясига кўра, 49 мамлакатда, жумладан, АҚШ, Канада, ЕИ мамлакатлари, Чили ва Аргентинада маҳсулотлардаги траснёғларни чеклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter