Бозорлардаги асосий маҳсулотлар нархлари маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди.
2022 йил 1 июнь ҳолатига
Суякли мол гўшти (1 кг) - 45 000 – 73 000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) - 55 000 – 86000 сўм
Картошка (1 кг) - 3000 – 8000 сўм
Пиёз (1 кг) - 2000 – 6000 сўм
Сабзи (1 кг) - 2000 – 7000 сўм
Тухум (10 дона) - 6500 – 15 000 сўм
Гуруч (1 кг) - 4500 – 21 000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) - 15 500 – 28 000 сўм
Шакар (1 кг) - 9000 – 14 000 сўм
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда бозорда ўсимлик ёғи, шакар, ун, картошка каби маҳсулотларнинг қимматлашуви кузатилди. Қолипли нон нархи 2800 сўмгача ошган бўлса, шакарнинг нархи ўсишига ҳам изоҳ берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter