Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботир Парпиев стационарга тушиб қолди

Ботир Парпиев стационарга тушиб қолди

Фото: «УзРепорт»

Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев давлат стационарига тушиб қолди. Бу маълумотни «Xabar.uz»нинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаси тасдиқлади.

«Xabar.uz»га маълум бўлишича, Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги селектор йиғилишида вилоятнинг ярмини хусусийлаштириб олган одам ҳаммасини қайтаради, деб айтган. Шундан сўнг Парпиевнинг соғлиғи ёмонлашган.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиевга алоқадор мансабдор шахслар бирин-кетин ишдан олингани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Б.Парпиев жорий йилнинг 11 май куни Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олинганди. 19 май куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ботир Парпиев ассоциация раҳбарлигидан ҳам озод этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг