Бўстонлиқдаги дала ҳовлиларда катта ўғирлик аниқланди
Бўстонлиқ туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) ва фуқаро А.Б. «Чимган» ҳамда «Новобод» МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлиларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter