Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда айрим йўллар ёпилади, Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия қилинади

Бўстонлиқда айрим йўллар ёпилади, Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия қилинади

Мамлакатимизда жорий йилнинг 22-28 апрель кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Қитъамизнинг 40 га яқин давлатлардан 500 га яқин велоспортчилар иштирок этадиган мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш ва қатнашувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи бир қатор автомобиль йўллари ҳафта давомида соат 07:00 дан 18:00га қадар ёпилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. 23-24-25-26 апрель кунлари соат 07:00 дан 18:00 га қадар 22 километрлик масофада велоспорт ўтказилиши муносабати билан 4Р12 «Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 32-километридан 62-километрларигача бўлган қисмида вақтинчалик автомобиль ҳаракати тўхтатилади.

27 апрель куни соат 07:00 дан 18:00га қадар «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасидан старт олган велопойгачилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4Р12 «Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўли тўлиқ ва 4Р10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» нинг 61 километргача (Сижжак қишлоғигача) бўлган автомобиль йўлида вақтинчалик автомобил ҳаракати тўхтатилади.

28 апрель куни 4Р12 «Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ қўрғони» автомобил йўлининг 62 километргача бўлган қисмида ва 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобил йўлининг 54 километридан 76 километригача (Билдирсой дам олиш масканигача) бўлган масофадаги қисмида вақтинчалик автомобиль ҳаракати тўхтатилади.

Шу муносабат билан Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида борувчи ҳайдовчиларга 4Р6 «Тошкент – Чирчиқ – Чимён» автомобил йўли (Чирчиқ шаҳри орқали)орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

А.Мусаев, ЎзА

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг