Ҳоким ёрдамчиси 3 млн. АҚШ долларига ер сотаётганда ушланди
15 апрель куни Бош прокуратура, ИИВ Ер ресурсларини талон торож қилинишини олдини олиш бўлими ва Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан «M.B.B.» масъулияти чекланган жамиятига 30 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарти билан мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун 40 гектар ер майдони ажратилган.
Бироқ, МЧЖ мансабдор шахслари бугунги кунга қадар ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширмасдан «Элмурод» исмли шахс орқали 3 млн. АҚШ долларига сотаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган.
Тадбир давомида, 40 гектар ер майдонига эгалик ҳуқуқи бўлмаган тўрт нафар тадбиркор ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси фуқаро Д.А.га 3 млн. АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, олдиндан 180 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтларида ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter