Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда 2 яшар бола жарликка тушиб кетди

Бўстонлиқда 2 яшар бола жарликка тушиб кетди

Бўстонлиқда жарликка тушиб кетган 2 ёшли бола ФВВ қутқарувчилари томонидан соғ-саломат қутқарилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент вилояти ФВБГА Бўстонлиқ тумани "Яккатут" МФЙ ҳудудида 2 ёшли бола йўқолиб қолганлиги ва ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетганлигидан гумонланиб хабар берилган. 

 Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг таҳминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган.

Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг