Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Япония либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парламентда вакиллар палатасининг энг кўп овозини олган Ёсихидэ Суга Япония янги бош вазири бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter