Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия: бош вазир молия вазири билан ўрин алмашди

Словакия: бош вазир молия вазири билан ўрин алмашди

Игор Матович (чапда) ва Эдуард Хегер.

DW хабарига кўра, 28 март куни Словакия бош вазири Игор Матович истеъфога чиқишини маълум қилди.

Игор Матович молия вазири Эдуард Хегерга ҳукуматдаги ўринларини ўзаро алмашишни таклиф этди. Ҳар икки сиёсатчи «Оддий одамлар ва мустақил шахслар» ўнг марказчи партияси вакиллари саналади.

Матович таъкидлашича, ушбу рокировка бош вазирнинг (ўзи) Россия ишлаб чиқарган «Спутник V» вакцинасини сотиб олиш қароридан сўнг юзага келган сиёсий инқирозга барҳам беради.

Ҳукумат тепасидаги коалиция таркибидаги бошқа партия аъзолари Европа Иттифоқининг назорат органлари ҳали тасдиқламаган ушбу вакцинанинг харид қилинишини кескин танқид қилишганди. Улар биринчи навбатда соғлиқни сақлаш вазирини, кейин Матовичнинг ўзини ҳам истеъфога чиқарилишини талаб қилишди.

Словакияда охирги ҳафталарда ковид тарқалиши бўйича вазият анча ёмонлашган, дейилади ТАСС хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг