Бош вазир бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тожикистонга боради

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter