Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокурор нозик меҳмон билан учрашди

Бош прокурор нозик меҳмон билан учрашди

Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайн билан учрашди.

Маҳкама матбуот хизматига кўра, учрашув давомида Бош прокурор томонидан прокуратура органларининг функцияси ва вазифалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлари, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида маълумот берилган.

Махсус маърузачи эса Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо берган. Давлат раҳбари томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирлар ҳам эътироф этилган.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг