Бош прокуратура тизимида янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимидаги департаментга бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
А.Мавлонов илгари Хоразм вилояти прокурори лавозимда фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter