Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия, Энергетика вазирлигига топшириқлар берилди

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия, Энергетика вазирлигига топшириқлар берилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимлари ҳамда тегишли органларга қатор топшириқлар берилди.

Бугундан бошлаб ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамма кучини сафарбар қилиб, шароит оғир маҳаллаларда одамларни рози қилиш билан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.

«Умуман, энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши лозим.

Энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Икки ой муддатда энергия таъминоти тизимини ўзгартириш, янги талабларга мослаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Аи-80 маркали бензин нархини тушириш учун 1 мартгача жорий этилган акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Бош прокуратура ва Монополия қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга:

- биржа савдоларида ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш чораларини доимий кўриб бориш;

- суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг