Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи ишдан олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов лавозимидан озод этилди. У ушбу вазифада 2019 йилнинг январидан буён ишлаб келаётган эди.
«Xabar.uz» манбасига кўра, Шамсиддин Соҳибназаров мазкур департамент бошлиғи этиб тайинланган.
Шамсиддин Соҳибназаров ушбу тайинловга қадар департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter