Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 Бош прокуратура Сирдарёдаги даладан топилган мурда бўйича баёнот берди

 Бош прокуратура Сирдарёдаги даладан топилган мурда бўйича баёнот берди

Сирдарёдаги далалардан бирида 100 фоиз куйиб кетган жасад топилгани ҳақида хабар бергандик.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 100 фоиз куйиб кетган жасад топилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

 Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мурданинг шахсига аниқлик киритилди: марҳум пойтахтнинг Учтепа туманида истиқомат қилиб кетган 47 ёшли Ф.П. бўлиб чиқди. У киракашлик билан шуғуллангани айтилмоқда.

Ф. П.нинг мурдасини оёқ кийими, ишлатган телефон аппарати ва ўнг қўли  бармоғидаги нуқсондан унинг шаърий турмуш ўртоғи ва фарзанди таниб олган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Ф.П. ўлими танасининг 100 фоиз куйиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган (бу марҳум тириклайин ёқиб юборилгани эҳтимолини оширади — таҳр.).

Ҳозирда Сирдарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг