Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўрижар каналида чўкиб кетганларнинг шахси маълум қилинди

Бўрижар каналида чўкиб кетганларнинг шахси маълум қилинди

Тошкентдаги Бўрижар каналининг Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида уч киши, жумладан 5 ёшли бола ва унинг онаси ҳамда эркак киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, улар хориж фуқаролари бўлишган.

Қайд этилишича, Россия фуқаролари – М.Ю.Цуркан ўғли М.П.Цуркан билан жорий йилнинг 10 апрель куни Бўрижар канали олдида сайр қилиб юрган вақтларида бола каналга эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган Хитой фуқароси Ву Жунан уни қутқариш учун каналга сакраган. Уларнинг ортидан боланинг онаси ҳам каналга ўзини ташлаган. Кучли оқим уларни сув остига ғарқ қилган.

Шу куннинг ўзида она боланинг мурдалари Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналидан топилган.

ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида 12 апрель куни каналдан Ву Жунаннинг ҳам мурдаси топилган.

Хитойлик шахс шу йилнинг 26 март куни тадбиркорларга таржимонлик қилиш мақсадида Ўзбекистонга келгани аниқланган. У 1980 йилда туғилган бўлиб, Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида яшаган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг