Боливиянинг муваққат президенти коронавирусдан тузалди
Вақтинча Боливияга президентлик қилаётган Жанин Аньес коронавирусдан тузалганини маълум қилди.
«Касаллик пайтида мени қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман. Мени шифохонадан чиқаришди. Энди одатдаги ишимга қайтаман», — деб ёзган у «Twitter»да.
9 июль куни Жанин Аньес коронавирусни юқтириб олгани тўғрисида хабар бергандик.
Ўшанда Боливия муваққат президентининг СOVID-19га тест натижалари мусбат чиққанди. Аньес ўзини яхши ҳис қилган ва изоляцияда бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter