Боливия президенти ўрмонда адашиб қолди
Боливия президенти Эво Моралес ўрмон ёнғинларини ўчиришда иштирок этаётган маҳал ёрдамчилари билан бирга йўқолиб қолди. Бу ҳақда Моралеснинг ўзи 29 август куни журналистларга маълум қилган, деб ёзмоқда «Kronen Zeitung».
«Ўтган кеча биз кичик бир саргузаштни бошимиздан ўтказдик, — дейди президент жилмайиб. — Ўзиям нақ бир соат сандироқлаб юрдик. Ҳарбийлар ёрдами билангина ортга қайтадиган йўлни топишга муваффақ бўлдик».
«Uno» канали бу қизиқарли видеоёзувни чоп этди: унда Эво Моралеснинг тунги ўрмонда Кабальо-Муэрто қишлоғи атрофида бир неча марта «Қаердасизлар?» деб бақиргани ёзилган.
«REGNUM» ААнинг маълум қилишича, президент Моралес Боливия шарқида ўрмон ёнғинларини ўчиришда шахсан иштирок этган. Ҳукумат бир нечта фотосуратларни келтирган: унда давлат раҳбарининг махсус кийимда ёнғин ўчирувчиларга ёрдам бераётгани акс этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter