Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларни тиланчиликка жалб қилаётган ота-оналарга чора кўриляпти – Болалар омбудсмани

Болаларни тиланчиликка жалб қилаётган ота-оналарга чора кўриляпти – Болалар омбудсмани

Болалар омбудсмани Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда республика ҳудудларида болаларни тиланчиликка жалб қилиш каби салбий ҳолатларни тизимли равишда таҳлилий ўрганиб борилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўрганишлар болани мазкур ғайриижтимоий фаолиятга жалб қилган айрим ота-оналар тиланчиликни мунтазам равишда ўзига касб қилиб олганлиги, айрим оилалар ижтимоий аҳволи оғирлиги ёки иккала ота-онанинг иш билан банд эмаслигини кўрсатмоқда.

Ачинарлиси, аниқланган кўп ҳолатларда тиланчиликка жалб қилинган болалар мажбурий бўлган умумий ўрта таълим доирасидан ташқарида қолган.

Бунга йўл қўйган ота-оналарга қонунда кўзда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Ўрганиш натижасида аниқланган болаларнинг келгусида такроран тиланчиликка жалб қилинишини олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ушбу оилаларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаш орқали уларнинг ижтимоий ёрдамга бўлган эҳтиёжини ўрганиш билан бир қаторда бу ота-оналарнинг болага ғамхўрлик кўрсатиши вазиятига ҳам баҳо беради.

Хусусан, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилалар мониторинги олиб борилиб, улар учун зарурий ижтимоий хизмат ҳамда ёрдамларни ташкил этиш, муҳими эса болаларнинг таълим ҳуқуқини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг