Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокуда VII халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда

Бокуда VII халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда

Бугун, 6 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида VII Боку халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбирда иштирок этаётган турли мамлакатлардан 200га яқин нашриёт, матбаа корхоналари, китоб дўконлари ҳамда маданий марказлар қаторида Ўзбекистон ноширлари ҳам қатнашмоқда.

Хусусан, «Ўзбекистон» НМИУ, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, «Ниҳол», «Замин нашр», «Ҳилол нашр» каби нашриётлар томонидан чоп этилган турли йўналишдаги нашрлар кўргазма-ярмаркада намойиш этилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — дунё ноширлари билан ўзаро тажриба алмашиш, ноширлик-матбаа ҳамда китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда халқаро ноширлик соҳасининг сўнгги ютуқлари, замонавий технологияларнинг жорий этилиши ва эришилган натижалар билан яқиндан танишиш. Бу орқали Ўзбекистон Президенти илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси — китобхонликни ривожлантириш ва оммалаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш кўзда тутилмоқда.

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 10 октябрга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг