Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боксчи 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

Боксчи 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фото: «Archynewsy.com»

Бельгиялик собиқ профессионал боксчи Фарид Ҳакими серияли жиноятларда айбдор деб топилди. Бу ҳақда «The Brussel Times» нашри хабар берган.

Ҳакими 2015 йилдан 2017 йилгача жиноий тўда таркибида жиноятларни содир этган. Тўда бошлиғи ҳисобланган Ҳакими 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда ҳаммаси бўлиб 18 киши жавобгарликка тортилди. Ҳакими мазкур иш бўйича айбланган ягона машҳур шахс эмас. Шунингдек, телебошловчи Стефани Пауелс битта эпизодда қатнашгани учун 30 ойлик шартли қамоқ жазосини олди.

«Мен аҳмоқлик қилдим ва бу жиддий оқибатларга олиб келди», — дея ҳукмни изоҳлади Ҳакими. У ўз айбига иқрор бўлган.

Ҳакими сўнгги жангини 2017 йилда ўтказган. Унинг ҳисобида 11 ғалаба ва 2 мағлубият бор. 2016 йилда Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) International унвони учун кечган баҳсда британиялик Том Фаррелга имкониятни бой берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг