Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобурнинг энг яқин авлодлари қаерда яшайди?

Бобурнинг энг яқин авлодлари қаерда яшайди?

Фото: Google.com

ЎзА мухбири «Бобур» халқаро жамоат фонди директори Зокиржон Машрапов билан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида айни пайтда Бобур авлодлари дунёнинг қайси мамлакатларида яшашига ойдинлик киритилган.

З.Машариповнинг айтишича, бугунги кунда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг энг яқин авлодлари Ҳиндистонда, Покистонда, Англияда ва Ҳайдарободда истиқомат қилишади. Кимлар булар?

Покиза Султонбегим янги Деҳлида яшайди. Марказий кутубхонани бир неча йиллар бошқарган. Унинг синглиси Тоҳира Султонбегим Англияда истиқомат қилади. Шоиранинг бир неча китоблари чоп этилган. Ушбу китобларнинг намуналари мамлакатимиздаги «Бобур ва жаҳон маданияти қўлёзма асарлари» музейида ҳам сақланади.

Лайло Уммахоним 5 нафар фарзандлари билан Ҳайдарободда яшайди. Бобур авлодига мансуб бўлган бу оиланинг Аброр исмли вакили Тошкент давлат техника университетида Бобур Халқаро Жамоат фонди ҳомийлигида 5 йил таҳсил олган.

Бундан ташқари, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаммаслаги, ишонган саркардаси бўлган Хўжа Калоннинг қабри ҳам топилган. Саркарда Қирғизистоннинг Қорасув туманидаги, табиати ғоят гўзал бўлган, пурвиқор тоғлар орасига дафн этилган. Хўжа Калон Бобур ҳукмронлиги даврида Қобулда, Қандаҳорда ва яна бир қанча ҳудудларда ҳоким бўлган. Ҳиндистон зафарида ҳам Бобурнинг энг жасур, ишончли, донишманд қўмондонларидан бири бўлган.

Жорий йилнинг 14 февраль куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида давлат ва жамоат арбоби, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтади. Мазкур конференцияга қўшни мамлакатлардан ҳам бобуршунос олимлар ва меҳмонлар келиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг