Бобоусмон Батуровда ғалаба. Светлана Осипова ва Фарангиз Хожиева муваффақиятсизликка учради
Бугун 27 июль куни ҳам бир қатор спортчиларимиз олимпиада мусобақаларига киришди.
Бобоусмон Батуров делегациямизнинг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Вакилимиз дастлабки баҳсда доминиканлик рақибига қарши рингга кўтарилди.
Жанг аввалидан ўз устунлигини намойиш қилган Батуров якунда ишончли ғалабани қўлга киритди. Вакилимиз шу тариқа чорак финал босқичига йўл олди. Ушбу босқичда у британиялик Пэт Маккормакка қарши рингга кўтарилади.
Таэквондочимиз Светлана Осипова илк жангини қозоғистонлик кучли рақиб Чансел Денизга қарши ўтказди ва сўнгги сонияларда 8:9 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Дзюдочимиз Фарангиз Хожиева илк жангидаёқ Кабо-Верде мамлакати дзюдочисига имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter