Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобосидан хабар олмаган неваралар меросдан деярли қуруқ қолишди

Бобосидан хабар олмаган неваралар меросдан деярли қуруқ қолишди

Британиялик Фредерик Уорднинг бойлиги 500 минг стерлингга баҳоланган.   91 ёшида вафот этган қариянинг қариндошлари яхшигина меросдан умидвор эдилар.

Фредерик Уорд вафотидан олдин бу пулни  фарзандлари – Терри Уорд ва Сюзан Уилтшир ўртасида тақсимлаган. Аммо баъзи қариндошлар учун бу тақсимот адолатсиз бўлиб туюлди. Гап шундаки, Фредерикнинг яна бир марҳум ўғлидан бешта невараси бор эди. Бу невараларнинг барчаси атиги 50 фунт олишди. Бироқ, марҳум бобонинг бу ҳаракати неваралар учун камситишдек туюлди. Фредерик ўз васиятномасини тузаётганда, набиралари у билан мулоқот қилмагани ва учрашмагани, ҳатто касалхонада ётган бобосини бир бор йўқламаганликлари учун жазоламоқчи эканлигини таъкидлаган.

Хафа бўлган неваралар Терри амаки ва Сюзан хола бобосини уларга қарши қўйганини, мерос тенг бўлиниши кераклигини исботлаш учун судга мурожаат қилишди, бироқ судя даъвогарлар тарафида бўлмади. Суд васиятноманинг босим остида ёзилганига далил йўқлигини аниқлади, яъни Фредерик пулни ўзи хоҳлаганича тасарруф қилган. Неваралар 50 фунтлик «бойлик»  билан қаноатланишлари керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг