Бобоси тенги эркакни калтаклаган ўқувчиларга нисбатан жиноий иш очилди
Жорий йилнинг 21 май куни Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ўқувчилари 58 ёшли эркакнинг юзига тепиб, калтаклагани юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўқувчилар ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланди.
Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 23 май куни ижтимоий тармоқларда бобоси тенги эркакни урган икки мактаб ўқувчиси видеоси тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter