Бизнес омбдусман ташаббус билан чиқди
Республикамизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони ҳам ҳудудларда ходимлар ва тадбиркорлик субьектлари ўртасида «Биргаликда дарахт эк» ташаббуси билан чиқди.
Бу ташаббус доирасида Тошкент вилоятида «Metall Center» жамоаси билан Бўстонлиқ туманидаги «Sharq baligʻi» MCHJ тегишли ҳудудда 60 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.
Шунингдек, вилоятда 28-29 октябрь кунлари лойиҳа доирасида ўтказилиши режалаштирилган умумхалқ ҳашарига тайёргарлик жараёнида Вакил девони ходимлари билан биргаликда Оҳангарон туманидаги «NATURE GROW» ва «Tekos» маъсулияти чекланган жамиятлари ишлаб чиқариш корхоналарига туташ ҳудудга 200 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экиш учун жой тайёрланди, дейилади Бизнес Вакил девони матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter