Бизда ҳам у-шу бор. Вакилларимиз жаҳон чемпионатида иккита медал олди

Жорий йилнинг 16 октябр санасида Хитойнинг Шанхай шаҳрида У-шу бўйича жаҳон чемпионатига старт берилган эди. Мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг роппа-роса 100 та давлатидан 600 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришди.
Иштирокчилар орасидан мусобақа мезбони ва У-шу спорти ватани Хитой, шунингдек, жаҳон спортида ўз ўрнига эга АҚШ, Канада, Бразилия, Аргентина, Германия, Франция, Буюк Британия, Испания, Италия, Белгия, Швеция, Греция, Туркия, Болгария, Россия, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, Япония,Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қозоғистон, Филиппин, Цингапур, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Иордания, Миср, Австралия, Ўзбекистон сингари давлатлар вакиллари ўрин олган эди. Жаҳон чемпионатида спортчилар У-шунинг ҳар икки йўналиши, яъни таолу ва санда бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Жаҳон чемпионати якунига кўра, терма жамоамиз аъзолари учта бронза медалини қўлга киритди. Жумладан, Даря Латишева қилич билан таолу йўналишида, Акмал Раҳимов -65 кг. вазн тоифасида ҳамда Ҳасан Икромов эса -48 кг вазнда санда йўналишида бронза медалига сазовор бўлди.
Умумжамоа ҳисобида кутилганидек мусобақа мезбонлари Хитой терма жамоаси энг кўп медал билан 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Эрон ҳамда Гонконг терма жамоалари жой олишди. Умуман, кучли бешлик тўлиқ Осиё қитъаси вакилларига насиб этди. Чунончи, Индонезия 4-ўрин, Макао эса 5-ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси эса 3та бронза медали билан якунда 22-поғонадан жой олди.
Маълумот учун: мазкур жаҳон чемпионатида жами 5 нафар Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. Ўзбекистон спорт делегацияси 25 октябр куни кундузи соат 12:50да Олма-Ота – Тошкент йўналиши билан Тошкентга учиб келади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter