Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табрик учун ноутбук! «Фейсбук»да юртдошларимизни байрам билан табрикланг ва ғолиб бўлинг!

Табрик учун ноутбук! «Фейсбук»да юртдошларимизни байрам билан табрикланг ва ғолиб бўлинг!

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун танловнинг ҳар бир йўналишини алоҳида-алоҳида тушунтиришга қарор қилдик.

Танлов 5 йўналиш бўйича ўтказилади. Битта йўналиш бўйича фақат бир киши ғолиб бўлиши мумкин. Ҳар бир йўналиш ғолиби ноутбук билан тақдирланади.

Танловнинг 1-йўналиши шартлари қуйидагича:

a) иштирокчилар байрамга бағишлаб, оригинал табрик ёзишлари (табрик матнига #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб кетишлари);

b) «Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасини ёқтиришлари («Нравится» тугмасини босиш), саҳифага обуна бўлишлари («Подписаться» тугмасини босиш) керак.

«Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган табриклар учун махсус пост ташкил этилди. Унга ўтиш учун мана бу ҳаволани босинг! 

Танлов иштирокчилари ушбу постни ўз саҳифаларида шейр қилишлари ва оригинал табрикларини изоҳга ёзиб қолдиришлари керак.

Ғолиб битта бўлади ва у рандом (тасодифий танлаш) усули орқали аниқланади. 

Иштирокчилар барча шартларни бажариши лозим, акс ҳолда уларнинг иштироки ҳисобга олинмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг