Бишкек яқинида юзлаб буқалар тириклайин ёниб кетди
Аланга ичида қолган молхонадан олинган видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Бишкек яқинидаги Пригородное қишлоғида кучли ёнғин содир бўлди — фермер икки юздан ортиқ буқасини йўқотди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғинни ўчириш учун олти экипаж, штаб машинаси ва сув ташувчи жўнатилди.
Қўшни фермер хўжалиги эгасининг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида чорвадор миллионлаб зарар кўрган. Ёнғин бошланганда у буқалар боғланган арқонларни кесиб ташлади, лекин улар ташқарига чиқолмади.
Ўт ўчириш бўлими ёнғин сабабларини ўрганмоқда. Вазирлик матбуот хизматининг таъкидлашича, хўжалик эгаси 223 бош буқаси ва 30 минг ўрам пичанини йўқотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter