Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир қатор мансабдорлар жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

Бир қатор мансабдорлар жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Ўрганишларда, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида кўчат экиш ишларининг ҳаққонийлиги, натижадорлиги, масъуллар бириктирилганлиги ва суғориш тизимларининг мавжудлигини танқидий ўрганишда туман-шаҳар масъуллари томонидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилганлиги ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та  ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганилиги бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига  қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқоричирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд. 487 млн. сўмлик зарар етказган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг