Бир ойлик чақалоғини 4 млн. сўмга сотаётган она қўлга олинди
Самарқанд шаҳрида 2018 йил 15 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Оқдарё туманида яшовчи С.Н. (исмли аёл) синглиси М.Н. билан бирга «Единственный» кафесида С.Н.нинг ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган ўғлини 4 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter