«Бир оилага — икки бола»: Миср президенти аҳоли кўпайиб кетаётганидан ташвишда
Миср аҳолиси сони 100 миллион кишидан ошди, мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг айтишича, ҳозирги шароитда бир оилага икки бола ҳам етарли. Бу ҳақда «Al-Ahram» газетаси ёзмоқда.
Исмоилиядаги тиббиёт мажмуаси очилишида қатнашган Ас-Сиси аҳолининг тез ўсишидан мамлакат иқтисодиёти жабр кўраётганини таъкидлади.
«Аҳоли ўсиши назоратга олинмас экан, одамлар турмуши фаровонлашмайди», — деди Миср президенти.
Шунинг баробарида давлат раҳбари ҳукумат қаттиқ чоралар қўллаб муаммони ечиш ниятида эмаслигини ҳам қўшимча қилди.
«Аҳоли ўсишига қарши қаратилган ва оилаларга барча зарур хизматлар тақдим этиладиган дастур устида ишлаяпмиз», — деди Абдулфаттоҳ ас-Сиси.
Маълумотларга кўра, Мисрда ҳар йили икки миллион бола дунёга келади, бу эса мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси бюджетини камида 3,6 млрд. долларга оширишни тақозо этади.
2016 йилда Миср аҳолиси 90 миллион киши эди. Ҳисоб-китоблар 2030 йилга бориб бу рақам 140 миллионгача етишини кўрсатяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter