Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 51 нафар иштирокчи нанодипломни қўлга киритиши мумкин

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 51 нафар иштирокчи нанодипломни қўлга киритиши мумкин

Фото: IT-Парк

Республикамизда аҳолининг кенг қатламини махсус масофавий онлайн-портал орқали АКТ-йўналишлар бўйича тайёрлашга қаратилган йирик лойиҳа — «Бир миллион дастурчи» («One Million Uzbek Coders») лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БААнинг «Dubai Future Foundation» жамғармаси, IT-парк қошидаги IT-академия, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда «Udacity.com» халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга туширилди.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data-analytics), андроид платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd ва FullStack. Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

Платформа 2019 йил 21 ноябр куни ишга туширилди ва 2020 йил 1 март куни ўқувчилар ўртасида биринчи имтиҳон ўтказилди. Имтиҳон топшириш учун 116 нафар иштирокчилар рўйхатдан ўтган бўлса, кейинги босқичга 51 нафар иштирокчи чиқди. «Udacity.com» лойиҳасида ўқишни якунлагандан кейин иштирокчилар нанодипломни (Nanodegree) қўлга киритишлари мумкин. Мазкур диплом йирик IT-компаниялар — Google, AT&T, Autodesk, Cloudera, Salesforce ва бошқа компаниялар томонидан тан олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг