Бир кунда 672 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилди

Жорий йилнинг 3 январ куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида жами 672 та қоидабузарликлар аниқланди.
Жумладан:
— маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш — 11 та;
— транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш — 9 та;
— светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик — 22 та;
— ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш — 6 та;
— одам ташиши қоидаларини бузиш — 43 та;
— тезликни белгиланган меъёридан ошириш — 44 та;
— бўйсунмаслик — 3;
— хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик — 197 та.
Жами 57 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.
Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter