Бир балоси бўлмаса... Япония Хитойдан хавотирда

Япония ҳукумати Хитойдан нега мудофаа харажаатларини кўпайтираётгани борасида тушунтириш олмоқчи. Ҳолбуки, Япония ташқи ишлар вазири Таро Канонинг фикрича, бу жабҳада маълумотлар сал шаффофроқ бўлиши шарт.
«Хитойнинг мудофаа харажатлари йилдан-йилга ошяпти: иқтисодий кўрсаткичлари пасаймоқда, мудофаага эса пулни аямаётгани ғалати. Бу масалада бошни қовуштириб, масалага ойдинлик киритиб олмасак бўлмайди», — деди вазир.
Унинг таъкидлашича, Токио тўғридан-тўғри Пекиндан тушунтириш талаб қилмоқчи, негаки юзага келган ҳолат минтақадаги вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Kp.ru» ёзишича, 2018 йилда ХХРнинг ҳарбий харажатлари 8,1 фоиз — 175 миллиард долларгача оширилди, 2019 йилда эса «ҳарбий ўсиш» 7,5 фоизга етказилади. Хитой эса, ўз навбатида, унинг мудофаа бюджети оширилишидан ҳеч ҳам хавотирланмасликка чақирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter