Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтснинг қизи коронавирусга қарши эмланиб, «чиплаштириш»га шама қилди

Билл Гейтснинг қизи коронавирусга қарши эмланиб, «чиплаштириш»га шама қилди

Фото: «The-sun.com»

Миллиардер Билл Гейтснинг қизларидан бири SARS-CoV-2 коронавирусига қарши эмланган. У бу ҳақда «Instagram»да маълум қилди.

24 ёшли Женнифер Гейтс ҳозирча зарур бўлган иккита дозадан фақат биттасини олган. Суратда қиз «Мен COVID-19га қарши вакцинамни олдим» деган стикерни намойиш қилмоқда. Бошқалар ҳам вакцинация ҳақида ўйлаши керак, деди у. «Қанча кўп одам иммунитетга эга бўлса, шунча кўп ҳамма учун хавфсиз бўлади», — дея тушунтирди у.

«Aфсуски, вакцина менга доно отамнинг миясини жойлаштирмади, — дея ҳазиллашди Женнифер Гейтс. — Қани эди mRNA шундай кучга эга бўлса».

У Билл Гейтс одамларни чиплаштиришни ният қилаётгани ҳақидаги туҳматга шама қилди.

Aввалроқ миллиардер COVID-19 га қадар ҳам шу каби бўҳтонларга дуч келганини тан олди ва вакциналарга бўлган ишончсизлик пандемияга қарши курашни секинлаштиришидан огоҳлантирди. Билл Гейтснинг ўзи 22 январдаёқ эмланган.

Женифер Гейтс — дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланувчи, бойлиги 124,3 миллиард долларга баҳоланган, Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг қизи. У Стенфорд университетида тиббий таълим олмоқда. 2020 йилда унинг турмуш ўртоғи от мусобақаси билан шуғулланувчи мисрлик таниқли спортчи 28 ёшли Найель Нассар эканлиги ойдинлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг