Жефф Безос Amazon бош директори лавозимидан кетмоқда
Forbes журнали маълумотларига кўра, дунёнинг энг бой одами бўлган Жефф Безос Amazon раҳбари лавозимидан кетмоқда. Бунга сабаб бошқа лойиҳалар ва космосга чиқиши масаласидир.
Жефф Безос бугун, 5 июль куни ўзи асос солган Amazon компаниясининг бош директорлиги лавозимидан кетади. Барча бошқарув Amazon Web Services янги раҳбари Эндрю Жессига топширилади. Бироқ, Безос бошқарув кенгаши раиси бўлиб қолаведи.
У бошқа лойиҳаларга, шу жумладан ўзи яратган Blue Origin аэрокосмик компаниясига кўпроқ вақт ажратмоқчи эканлигини тушунтирган. Компания томонидан ишлаб чиқилган New Shepard қайта ишлатиладиган космик кемаси ўзининг биринчи учувчисиз парвозини 20 июл куни бошлайди, унинг иштирокчиларидан бири Безос бўлиши ҳақида айтиб ўтилган.
Аmazon 1994 йил июл ойида Сиэтлда онлайн китоб дўкони сифатида ташкил этилганди. Ўшандан бери у электрон тижорат бозоридаги энг йирик глобал иштирокчилардан бирига айланди. Жефф Безос Форбеснинг дунёдаги энг бой одамларнинг рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. Нашр унинг бойлигини 201,8 миллиард долларга баҳоламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter