Бетҳовеннинг қиёфаси қандай бўлган?

Бразилиялик тадқиқотчи Чичеро Мораэш бастакор Людвиг ван Бетҳовеннинг юз қиёфасини моделлаштирди, деб хабар берди Daily Mail.
Мораэш — тарихий шахсларни рақамли реконструкциялаш бўйича мутахассис. У немис бастакори бош чаноғининг 1863 йилда олинган фотосуратлари ҳамда 1888 йилда тўпланган ўлчов маълумотларидан фойдаланди.

«Аввал бош суяги фотосуратлари асосида олд ва ён томондан икки ўлчамли контурларни яратдим. Кейин суратлар пропорцияларига асосланиб, бош суягининг уч ўлчамли моделини қурдим. Сўнгра замонавий европаликлар маълумотлари асосида юмшоқ тўқималар қалинлигини қўшдим, бурун шакли ва юз қиёфасини аниқладим. Шулар асосида якуний қиёфа шакллантирилди», — деди мутахассис.
Бундан ташқари, муаллиф субъектив элементлардан фойдаланди — рассом Йозеф Карл Штилер томонидан 1820 йилда чизилган Бетҳовеннинг машҳур портретига асосланиб, кийим ва соч турмагини ҳам қўшди. Баъзи деталлар сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштирилди.
Мораэш бир неча ой аввал Моцартнинг ҳақиқий юз қиёфасини тиклаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter