Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бешинчи қаватдан йиқилган беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Бешинчи қаватдан йиқилган беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати ёзмоқда. 

Шу йилнинг 23 февраль куни 2004 йилда туғилган бемор А. оғир ҳолатда тез тиббий ёрдам машинасида марказга олиб келинган.

Бемор қурилиш объектининг 5-қаватидан йиқилиб тушгани сабабли жароҳат олгани аниқланган. У зудлик билан шок залига ётқизилиб, марказ мутахассислари томонидан бош мия, бўйин, кўкрак ва бел умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзоларида МСКТ текшируви ҳамда қорин бўшлиғи, кўкрак қафасида ультратовуш текширувлари ўтказилиб, беморга ташхис қўйилган.

Марказ директори Дониёр Алимовга кўра, беморда декомпрессив ляминэктомия, айрим умуртқаларни реклинация ва стабилизация қилиш орқали умуртқа поғонасига транспедикуляр система ўрнатиш каби операциялар ўтказилган. Амалиётлар натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Операциядан кейин кўкрак ва бел соҳаси МСКТ қилинганда, ҳеч қандай хафв аниқланмаган. Ўтказилган жаррохлик амалётлари ва даво чоралари натижасида ўсмир йигитчанинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирда унинг гемодинамик кўрсаткичлари барқарорлашиб, кундан кунга ижобий ўзгаришлар қайд этилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг