Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Берунийда маҳаллий аҳоли «Нукус-Тошкент» магистрал йўлини тўсиб қўйди

Берунийда маҳаллий аҳоли «Нукус-Тошкент» магистрал йўлини тўсиб қўйди

Скриншот

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида бир гуруҳ фуқаролар сув танқислигидан норози бўлиб, «Нукус-Тошкент» магистрал йўлини тўсиб қўйишди. 

Бу ҳақдаги хабарни бугун эрталаб «Қорақалпоқ24» телеграм канали хабар бермоқда.

Айтилишича, Беруний туманининг кўпгина қишлоқларида аҳоли томорқасини суғориши учун сув танқислиги кузатилмоқда. Натижада томорқага экилган экинлар жазирама иссиқда қовжираб қурий бошлаган. Айрим маҳаллаларда эса одамлар качалка қудуқлардан ичимлик суви истеъмол қилишади. Қорамолларини эса ариқлардаги сувдан суғоришади. Сув келмай қўйгач, айрим хонадонларда чорва молларининг касалланиш ҳолати кўпайган.

Фуқароларнинг бир неча соат давомида «Найман» кўприги яқинида магистрал йўлни тўсиши натижасида узундан узоқ тирбандлик ҳосил бўлган.   Воқеалар ривожи ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

 - Амударё тўлиб-тошиб  оқаётган  мавсумда аҳолини сув билан таъминламаслик маҳаллий раҳбарларнинг эътиборсизлигидан бошқа нарса эмас, -дейди қорақалпоғистонлик журналист Узоқбой Беков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг