Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бельгияда яшириниб юрган Каталония собиқ раҳбари ҳукуматга таслим бўлди

Бельгияда яшириниб юрган Каталония собиқ раҳбари ҳукуматга таслим бўлди

Фото: «Ridus»

Каталония мустақиллиги раҳнамоси Карлес Пучдемон Бельгия ҳукуматига таслим бўлди, дея хабар бермоқда «Kp.ru».

2017 йилнинг октябрида референдум ўтказиб, Каталонияни Испаниядан ажратиб чиқаришга уринган тўққиз нафар сиёсатчига нисбатан Испания Олий суди шу йилнинг 14 октябрь куни қамоқ жазоси тайинлади. Шундан сўнг Барселонада оммавий тартибсизликлар бошланиб кетди — норози каталонлар ҳукмни бекор қилишни талаб қилишмоқда.

Ҳибсга олинганлар орасида Каталония мустақиллиги ташаббускори йўқ. Суд уни ҳибсга олишга ордер берганидан сўнг Карлес Пучдемон Бельгияда яширинган. Бугун, 18 октябрь куни у кўнгилли равишда Бельгия ҳукуматига таслим бўлган. Уни исён кўтарганлик ва маблағларни бемақсад ишлатганликда айблашяпти.

Суд ҳибсга олишга ордер берганига қарамай, унинг эркинликда қолишига рухсат берган.

BBC хабарига кўра, Пучдемон ўзига нисбатан қўйилган айбловларга иқрор бўлмаган.

Хабарларга кўра, 20 октябрь куни Барселонада оммавий намойишлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг